Ссылки доступа

Тошкент-Истамбул самолётида чақалоқ туғилди


Uzbekistan Airways ширкатининг 26 апрель куни Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича парвоз қилган HY-273 рейси самолёти бортида чақалоқ туғилди.

Ширкатнинг маълум қилишича, чақалоқ самолёт Истанбулга яқинлашаётганди туғилган. Чақалоқнинг онаси бўлган 1996 йилда туғилган ўзбекистонлик Ситора А., бирдан ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва стюардессани чақирган. Стюардессалар эса самолётда врач бўлса, аёлга ёрдам кўрсатишни илтимос қилишган.

“Орадан кўп ўтмасдан йўловчи аёл хомиладорлигининг 28-ҳафтасида чақалоқни дунёга келтирди. Самолёт муваффақиятли қўнгач, бортга Истанбул халқаро аэропортининг тиббий персонали кўтарилди. Она ва чақалоқ касалхонага ётқизилди, уларнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда”, дейилади расмий билдирувда.

Uzbekistan Airways чақалоқнинг туғилишига кўмаклашган йўловчиларга миннатдорлик билдирди ва уларга эсдалик совғалари берилишини маълум қилди. Расмий билдирувда айтилишича, чақалоқ “Бутунжаҳон учувчилар куни»да туғилди.

XS
SM
MD
LG