Бу ҳақда у 25 апрель куни Россия, Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатларининг 300 дан ортиқ компанияси иштирок этаётган «Иннопром. Марказий Осиё» 3 кунлик кўргазмаси давомида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон 2023 йилда 300 минг тонна Қозоғистон нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва 300 минг тонна Россия нефтини Қозоғистон орқали транзит қилиш бўйича келишиб олганди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистонни энергия билан таъминлаш учун газ омборларини модернизация қилиш ва қуриш, Қозоғистонда кўмир иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича ҳам келишувга эришган.