Фармон эълон қилинишидан олдинроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бахтиёр Саидов номзодини вазирликка маъқуллагани хабар қилинганди.
Бахтиёр Саидов 2022 йилнинг охирида бошқа ишга ўтиши муносабати билан ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинган Владимир Норовнинг ўрнига вазир вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди. Бунга қадар Саидов халқ таълими вазири лавозимида ишлаганди.
Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган Саидов 2017 йил июндан 2022 йил ноябргача Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида ишлаган. Бир пайтнинг ўзида у Мўғилистондаги ва Филлипиндаги элчи вазифаларини ҳам бажарган эди.
Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 25 апрелдаги фармони билан Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди.