Ссылки доступа

Тошкентдаги автобусда “эркаклар ва аёллар ҳудуди” тўғрисидаги эълон олиб ташланди


“Тошшаҳартрансхизмат” 17 апрелга ўтар кечаси Тошкентдаги 43-йўналишдаги автобус салонида “эркаклар ва аёллар ҳудуди” тўғрисида пайдо бўлган эълон олиб ташланганини ва ҳайдовчи бу эълонни ўзбошимчалик билан салонга ёпиштиргани аниқланганини билдирди.

16 апрель куни ижтимоий тармоқларда 43-йўналишдаги автобус салонида “Аёллар ҳудуди ва ўтириш жойлари. Эркаклардан илтимос: аёллар тарафда турманг ва ўтирманг” ҳамда “Эркаклар ҳудуди ва ўтириш жойлари. Аёллардан илтимос: эркаклар тарафда турманг ва ўтирманг” деб ёзилган эълонлар ёпиштирилгани тўғрисидаги фотосуратлар пайдо бўлган эди.

“Тошшаҳартрансхизмат”нинг билдиришича, бу эълонлар ёпиштирилган 43-йўналишдаги автобус 8-сонли автобус паркига қарашли бўлган. Автобус ҳайдовчилари орасида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шошилинч тарзда навбатдан ташқари инструктаж ўтказилган.

“Тошшаҳартрансхизмат” Ўзбекистон қонунчилигида аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқли экани қайд этилганини ва корхона айни мана шу принципга таянган ҳолда фаолият юритишини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG