Мариус Фоссум ўзининг Твиттер микроблогида Тожикистон расмийларини “адолат ва қонун устуворлигини масхара қилгани” учун қоралади.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Хуршед Фозиловни расмийлар мамлакатда тақиқланган ташкилотлар билан ҳамкорликда айблаётгани ҳақидаги хабардан сўнг кескин баёнот билан чиқди. Журналистнинг айби судда исботланган тақдирда, у 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мариус Фоссумга кўра Тожикистон расмийлари мустақил журналист Хуршед Фозиловни қонуний журналистик фаолияти учун таъқиб қилмоқда ва шу йўл билан мамлакатдаги сўз эркинлигини буғмоқда.
2017 йилда 23 та ноҳукумат ташкилотлари АҚШ Давлат департаменти ва Молия вазирлигига бир қатор мансабдор шахслар ва ишбилармонларга қарши санкциялар қўллаш таклифи билан мурожаат қилган эди.
Тожикистондан Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов ҳам ушбу рўйхатга киритилган. Бироқ амалдорга нисбатан ҳеч қандай санкция қўлланилмаган.
Ўтган йили Тожикистонда етти нафар журналист ва блогер 7 йилдан 21 йилгача бўлган турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.