Расмий хабарга кўра, яна 100 га яқин қирғизистонлик Сахаровадаги вақтинчалик ҳибсхонада худди шу асосда сақланмоқда. Қирғизистонлик муҳожирлар орасида Россияда олти ой ёки бир йил ҳужжатсиз, рўйхатдан ўтмасдан юрганлар ҳам бор.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир ҳафта ичида Россиядан камида 140 киши депортация қилингани, 60 нафар фуқаро Москвадаги тамаддихонада ифторлик пайтида қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ваколатхона бу ҳодисадан хабардор эканлигини ва қўлга олинганлар сони Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси билан ҳамкорликда аниқланаётганини қўшимча қилди.
Сўнгги йилларда Россияда миграция билан боғлиқ бир қатор янги талаблар киритилди. 2021 йил охиригача келган хорижликлар, жумладан Қирғизистон фуқаролари 2023 йилнинг 10 январига қадар тиббий кўрикдан ўтиши, бармоқ изларини топшириши ва суратга тушишлари шарт қилиб қўйилди.
Муҳорижлар қайта рўйхатдан шаҳардан 70 километр узоқликда жойлашган кўп функцияли миграция марказида ўтказишга мажбур. Улар марказда узундан узун навбатда туришга мажбур бўлганидан бир неча бор шикоят қилишган.
Ўтган йили бу марказ орқали икки мингдан ортиқ қирғизистонлик Россиядан депортация қилинган.