"ЖССТ Озарбайжон ва Тожикистонни ўз ҳудудларида безгакни енгганлик сертификатини берди. Сертификатлаш икки давлатнинг ушбу касалликни йўқ қилиш бўйича бир асрлик узлуксиз саъй-ҳаракатлари натижаси бўлди", дейилади ҳужжатда.
Ташкилот маълумотларига кўра, жами 41 та давлат ва 1 та ҳудуд ЖССТ томонидан безгакдан холи деб эълон қилинган, жумладан, Европа минтақасининг 21 та давлати.
ЖССТнинг тушунтиришича, сертификат мамлакатда камида охирги уч йил кетма-кет касаллик намоён бўлмаганда берилади.
“... Plasmodium vivax (P. vivax) юқтирган охирги безгак ҳолати Озарбайжонда 2012 йилда, Тожикистонда эса 2014 йилда аниқланган”, — дейилади пресс-релизда.
Безгак - чивин чақиши орқали юқадиган инфекция. Ушбу касаллик билан эндемик мамлакатларга саёҳат қилганларнинг барчаси, албатта, кимёпрофилактикадан ўтишлари керак.