Улар мурожаатида малакали тиббий хизматлардан маҳрум эканлигини ёзишган.
Бир қатор маҳбусларнинг соғлиғида муаммолар бўлгани сабаб улар давлат ва хусусий клиникаларга ётқизилган. Даволанишдан сўнг улар яна тергов изоляторига қайтарилди.
Аввалроқ суд Орозайим Нарматова, Перизат Суранова, Нурлан Асанбеков ва Талантбек Эшалиевни соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли уй қамоғига озод қилган эди.
Ўтган йили октябрь ойида ИИВ 20 дан ортиқ сиёсатчи ва фаолларни “оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш”да гумон қилиб ҳибсга олди.
Ҳибс қилинганлар жиноят ишини Кампиробод сув омбори бўйича позицияси ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этгани учун таъқиб қилиш, деб ҳисоблайди.
Февраль ойида "Кампиробод иши" бўйича айбланувчиларнинг ҳибсга олиш муддати жорий йилнинг апрелига қадар узайтирилди.