“Туркманистон энди ТДТда кузатувчи сифатида эмас, ҳақиқий аъзо сифатида иштирок этади”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Туркманистон Давлат ахборот агентлиги (ДАА).
Шунингдек, у Туркия президентининг тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзодини қўллаб-қувватлади.
Бердимуҳамедов Эрдўғон билан 22 йилдан буён яқиндан таниш эканини таъкидлаб, у нафақат ўз халқи, балки бутун мусулмон халқларининг тинч-осойишта ҳаёти учун буюк ишларни амалга ошираётган ёрқин шахс ва жаҳон миқёсидаги сиёсатчи эканлигини таъкидлади.
ДААнинг Бердимуҳамедовга таяниб хабар беришича, 2000 йилдан буён Туркманистонда турк инвесторлари иштирокида умумий қиймати 110 миллиард АҚШ долларидан ортиқ лойиҳа ва ишлар амалга оширилган.