Ссылки доступа

Истанбулда Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилгани тахмин қилинмоқда


Истанбул шаҳрининг Кадикой туманидаги денгиз соҳилидан топилган жасад Ўзбекистон фуқароси булиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Расмий билдирувда айтилишича, жасаднинг ёнидан Раҳматилло исмли фуқарога доир ҳужжатлар топилган. Айни пайтда Бош консулхона тегишли органлар билан мурданинг шахсини аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

“Кимда мазкур ҳолат юзасидан маълумотлар бўлса, Бош консулхонага хабар беришингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Сўнгги марта оммавий ахборот воситаларида 2019 йилнинг 30 майида Истанбулнинг Гўзтепе маҳалласида гиламга ўралган ўзбекистонлик аёл жасади топилгани хабар қилинган эди.

Ўша йилнинг 31 май куни эса Истанбулнинг Чекмекой мавзесида наманганлик 31 ёшли Одилжон Ҳамзаев пичоқлаб кетилган ва хабарларда унинг воқеа жойида ўлгани айтилган эди.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, мазкур жиноятда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси Ш.С. қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG