Ссылки доступа

Темир йўлдаги ҳалокат ортидан Греция транспорт вазири истеъфо берди


Камида 38 киши ҳалок бўлган темир йўлдаги ҳалокат ортидан Греция транспорт вазири Костас Караманлис истеъфо берди.

У истеъфога кетиши «виждон амри» эканини ва «бунинг билан ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат кўрсатиш учун энг оз иш қилган бўлиши»ни айтди. Вазирга кўра, у ҳукуматнинг «кўп йиллардан бери йўл қўйган хатолари учун масъулийятни» ўз зиммасига олмоқда.

Воқеа жойига борган Греция бош вазири Кириакос Мицотакист ҳалокатга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ тергов қилинишини билдирди.

1 марта ўтар кечаси Греция Афинадан Салоникига қараб ҳаракатланаётган йўловчи ташувчи поезд Лариса шаҳри яқинида юк ташувчи поезд билан тўқнашиб кетгани оқибатида камида 38 киши ҳалок бўлди, 85 киши жароҳатланди. 20 йўловчи эса бедарак.

Айрим хабарларда Лариса темир йўл станцииси бошлиғи қотиллик ва эҳтиётсизлик натижасида кўплаб кишиларга жароҳат этказишда айбланиб қўлга олинган. У ўзига билдирилган айбловни тан олган эмас ва тўқнашувга техник носозлик сабаб бўлганини билдирмоқда.

Бу воқеа Греция янги тарихидаги анг мудҳиш ҳодиса бўлди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.​

XS
SM
MD
LG