Ссылки доступа

Москвага йўлда қолиб кетган 70 га яқин тожикистонлик муҳожир манзилига етказилди


Тожикистоннинг Хатлон вилоятидан Россияга кетаётиб, бир неча кундан бери йўлда қолиб кетган унлаб муҳожирлар манзилига етказилди.

Уларнинг сўзларига кўра, бу ҳақдаги материал эълон қилинганидан сўнг уларга яхши шароитга эга янги автобус келтирилиб, улар йўлларини давом эттиришган.

Эслатиб ўтамиз, 70 га яқин тожик муҳожири бир ҳафта давомида Москвага етиб бора олмай йўлда қолиб кетди. Уларнинг автобуси техник носозликлар туфайли Самара вилояти йўлларидан бирида тўхтаб қолган.

28 февраль куни автобусдаги йўловчилар Озоди радиосига “Режадаги тўрт кун ўрнига бир ҳафта йўлда бўлиб, озиқ-овқатлари қолмагани” ҳақида шикоят қилиб видео юборишди.

Материал Озоди радиоси сайтида эълон қилинганидан сўнг Тожикистондан Россия шаҳарларига йўловчи ташиш билан шуғулланувчи “Сайри лаҳзаи дунё” ширкати муҳожирларни бошқа автобусга ўтказиб, 1 март куни эрталаб соат 3 да манзилига етказган. Бу ҳақда мигрантлар янги автобусдан олинган видеода маълум қилишган.

Ҳар йили Тожикистондан юз минглаб муҳожир Россияга ишлаш учун боради.

XS
SM
MD
LG