Ссылки доступа

1 апрелдан шаҳарларда максимал тезлик 70 дан 60 км/соатга туширилади


Тасдиқланган давлат дастурига асосан, 2023 йил 1 апрелдан эътиборан Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида максимал тезлик 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилади.

Дастур лойиҳасида тезликни барча аҳоли пунктларида 60 га тушириш таклиф этилганди.

Унда йўл ҳаракати хавфсизлигини соҳасини “шаҳар автомобиллар эмас, пиёдалар учун” ғояси асосида ислоҳ қилиш кўзда тутилган.

Шу мақсадда 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади.

Эслатиб ўтамиз, давлат дастури лойиҳасида 2023 йил 1 июндан бошлаб барча аҳоли пунктларида максимал тезликни 70 км/соатдан 60 км/соатга тушириш таклиф этилган эди. Якунда янги чеклов фақат Тошкент, Нукус ҳамда вилоят ва туман марказларига тааллуқли бўлиши ва 1 апрелдан кучга кириши белгиланди.

Тасдиқланган давлат дастурига кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб транспорт воситасининг эгасига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликда тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда, ДЙҲХ органларини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини ўтказгани ҳақида хабардор қилиш ҳуқуқи берилади.

Бунда, хабарнома олинган кундан бошлаб ваколатли орган ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимига тегишли ўзгартиришлар киритади. Натижада бу транспорт воситасида содир этилган қоидабузарликлар учун жарималар бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс номига ёзилади.

XS
SM
MD
LG