Маълум бўлишича, судланувчи ва марҳума 2016 йилда қонуний никоҳдан ўтган. Уларниг 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор.
Ўтган йилнинг октябрида эр-хотин ўртасида келишмовчилик юзага келиб, унинг натижасида эркак хотинини қасддан ўлдирган. Аёлнинг қорнида 9 ойлик ҳомиласи бўлган ва у 3 кундан сўнг кўзи ёриши керак бўлган.
Судланувчи чиқинди йиғиш майдончасидаги 1 хонали хонадонда аёли ёлғизлиги, ҳомиладорлиги сабабли ўзини ҳимоя қила олмаслигидан фойдаланиб, бўғиб ўлдирган. Аммо у суд жараёнида айбини тан олмай, бу воқеага аёлнинг тоғаси сабабчи эканини ва турмуш ўртоғнинг ҳомиладор эканидан хабари йўқлигини айтган.
Маълум бўлишича: агар аёлга тез ёрдам кўрсатилганда унинг эгизак фарзандларини асраб қолиш мумкин эди.
Эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми ”б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.