Расман билдирилишича, туманнинг “Янги Ўзбекистон” массивида қурилган беш қаватли уй подъездининг 3-қаватига 3 февраль куни ўрнатилган зинапоя 7 февраль куни қулаб тушган.
Уйнинг бошқа подъездларига ўрнатилган зинапояларда ҳам ёриқлар пайдо бўлган ва улар ҳам қулаш арафасида турибди.
Туман ҳокимлиги бу зинапоялар “Тақиятас Тау-Кита” темир-бетон заводидан шартнома асосида сотиб олинганини билдирган. Вазият билан танишган завод раҳбарияти зиналарни янгидан қуриб беришга рози бўлган.
“Воқеа юз берган жойда жабрланганлар йўқ. Ҳолат бўйича прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади расмий билдирувда.
Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани ҳокимлиги янги қурилган кўп қаватли уйнинг зинапоялари қулаб тушгани, бошқа зинапоялар ҳам қулаш арафасида тургани тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни тасдиқлади.