Қарорга асосан 2023 йил 1 майдан фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади.
Қуёш панелларини ўрнатган юридик шахслар 3 йилдан 10 йилгача ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғидан, ер солиғидан, умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғидан озод этилади.
Озодлик радиоси 16 февраль куни ““Ё панел, ё дор!” - Ўзбекистонда тадбиркорлар ва аҳоли қуёш панели ўрнатишга мажбурланмоқда” сарлавҳали мақолани эълон қилган эди.
Мақолада Андижон ва Навоий вилоятларида тадбиркорлар ва аҳоли 2 февралдан бошлаб қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани тўғрисида гап боради.
Андижон вилоятида қуёш панели ўрнатиш кампанияси шу ой бошида Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи ортидан бошланган.
Озодликка бу ҳақда суҳбат берган мутахассислар қуёш панелларини Ўзбекистондаги нархи камида 56 йилда ўзини оқлаши тўғрисида билдирган.
Ўзбекистонликлар орасида бу ҳолат “панелсоққа” деган атама билан машҳур бўлмоқда.
Жорий йилнинг 1 майидан фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томларида қуёш панеллари ўрнатилади. Адлия вазирлигининг 17 февралда билдиришича, бу борадаги қарорни президент Шавкат Мирзиёев имзолаган.