ТИВ мулозимига кўра, ўзбек дипломатлари ёдгорликка зарар етказилгани масаласида “Толибон” вакиллари билан боғланишган. Улар “ушбу вандализм ҳолати” Толибон шакллантирган муваққат ҳукумат сиёсатини акс эттирмаслигини қайд этишган.
“Толибон” вакиллари бу ҳолатни “номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати натижаси” ўлароқ изоҳлаганлар.
“Афғонистон вакиллари ёдгорликларни тиклаш ва умумий меросимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш чораларини кўришини маълум қилдилар”, дейилган Ўзбекистон ТИВ хабарномасида.
Афғонистоннинг Балх вилоятида Алишер Навоий ёдгорлигига зарар етказилгани ҳақида аввалроқ Hasht-e Subh Daily нашри хабар қилган эди. Хабарда бу ҳолат Афғонистон миллий қаршилик кенгаши томонидан қоралангани, ёдгорликка етказилган зарар учун “Толибон” ҳаракати масъул экани қайд этилган.
Аввалроқ Афғонистонда “Толибон” ҳаракати вакиллари ҳокимият тепасига келганидан кўп ўтмай Шибирғон шаҳрида Алишер Навоий тасвири туширилган девор қулатилгани ҳақида хабар қилинган эди.
“Толибон” вакиллари Балх вилоятида Алишер Навоий ёдгорлиги бузиб ташланганига оид маълумотни тасдиқлашди
Бундан 1,5 йил муқаддам Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон” ҳаракати вакиллари Балх вилоятида Алишер Навоий ёдгорлигига зарар етказилганига оид маълумотни тасдиқлаб, бу ҳолатни “вандализм” деб аташган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.