Ссылки доступа

БП Тошкент вилоятида яшовчи аёл тўрт киши томонидан зўрланганига оид хабарни тасдиқлади


Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи аёл зўрланганига оид маълумотни тасдиқлади.

БП матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумотига кўра, ҳодиса ўтган йилнинг 28 декабрь куни содир бўлган.

Турмуш ўртоғи Россияга ишлагани кетган икки болали аёлнинг тўрт нафар маҳалладоши томонидан зўрланганига оид маълумотни аввалроқ блогер Aqida Hanum Фейсбук тармоғидаги ўз саҳифаси орқали тарқатган эди.

Унинг иддаосича, тўрт эркак ўзини ҳимоя қилмоқчи бўлган аёлни калтаклаб, болта ва пичоқ тираб, жинсий зўравонлик қилишган.

Ҳ. Шамсутдиновга кўра, 39 ёшли аёл зўрланганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) ва 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

“Жиноят иши доирасида 4 (тўрт) нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган”, дейилган хабарномада айни пайтда жиноят иши юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани, тергов жараёни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан назоратга олингани қўшимча қилинган.

XS
SM
MD
LG