Ссылки доступа

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда жами 51 кишини вайроналар остидан чиқариб олди


Туркияга кетган Ўзбекистон ФВВ ходимлари қутқарув ишлари бошлангандан буён 13 нафар жароҳатланган ва 38 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиқди.

Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари вайроналар остидан яна 2 кишини тирик ва 5 нафар ҳалок бўлганларни олиб чиқишга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Қутқарув ишлари бошлангандан буён ўзбекистонликлар 13 нафар жароҳатланган ва 38 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиқилди.

9 февраль куни эрталаб Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари ишлаётган Ҳатай вилоятига гуманитар ёрдам юкланган яна бир самолёт етиб борди. Табиий офат ҳудудига Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг тиббиёт ходимлари, дори-дармонлар, бирламчи зарур воситалар ва махсус техникалар етказилди.

XS
SM
MD
LG