Хабарга кўра, мамлакатда бир килограмм пиёз минтақага қараб 7 дан 11 сомонийгача туради.
Озоди радиосининг айрим фойдаланувчилари пиёзнинг килограмми 12 сомоний экани ҳақида ёзишган.
Тожикистон ҳукуматининг «Жумҳурият» нашри пиёз нархи ошишига мисли кўрилмаган совуқ ҳаво сабаб бўлганини айтди. Унга кўра, деҳқонларнинг ҳосили омборларда музлаб қолган.
БМТ Озиқ-овқат дастури хулосасига кўра, бошқа маҳсулотлар, жумладан, ун, сариёғ, гуруч ва товуқ тухумининг нархи бироз пасайган.