Ссылки доступа

ТИВ: Туркияда ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмади


TURKEY-QUAKE/
TURKEY-QUAKE/

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Туркияда рўй берган зилзила тўғрисида расмий ахборот билан чиқди.

«Туркиянинг бир қанча ҳудудларида кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади ахборотда.

Қайд этилишича, 2023 йил 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмаган.

6 февраль куни Туркия жануби-шарқида ва Сурия шимолида юз берган кучли зилзила оқибатида камида 170 киши ҳалок бўлди.

Туркиядаги табиий офат қурбонлари сони 100 нафардан зиед ташкил этди, камида 440 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

Сурияда камида 99 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Дамашқ давлат телевидениеси Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

XS
SM
MD
LG