Ссылки доступа

Нукусда газ портлаши оқибатида 4 қаватли уйнинг томи қулади


Нукусда тўрт қаватли уйдаги хонадонлардан бирида газ портлаши оқибатида бинонинг томи қулагани хабар қилинди.

Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги портлаш оқибатида 2003 йилда туғилган С.Ш., ҳамда 2004 йилда туғилган З.А., жароҳатланганини маълум қилди. Улар касалхонага ётқизилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, ҳодиса 29 январь соат 16:15 ларда Нукуснинг 22-микрорайонидаги 8/1-уйда юз берганини маълум қилди. Айни пайтда воқеа жойида қутқарувчилар ва махсус техника ишламоқда. Бир нафар киши қурбон бўлгани ҳақида маълумот берилмоқда.

Республика тезкор штаби берган маълумотда қайд этилишича, уйдаги бир нечта хонадоннинг том ва пол қисмлари ўпирилиб, 4-қаватдан 1-қаватгача тушиб кетган.

Портлаш юз берган уйда яшаганлар эвакуация қилингани, улар вақтинча уй-жой ва озиқ-овқат билан таъминлангани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG