Ссылки доступа

Ўзбекистонда аномал совуқ кунлари кексалар ва болаларнинг кўчага чиқмаслиги тавсия этилди


Ўзбекистонга 10−15 январь кунлари аномал совуқ кузатилади. Бундай шароитда кексалар ва болаларнинг кўчага чиқмаслиги тавсия этилди. ССВ, шунингдек, совуқдан сақланиш бўйича тавсиялар берди.

Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 9 январдан Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова аномал ҳарорат инсон саломатлигига қандай таъсир этиши ва унинг оқибатларидан сақланиш усуллари бўйичамаълумот берди.

Мамлакатда 10−15 январь кунлари аномал совуқ кузатилиши, ҳаво ҳарорати кечалари -12−17 даража, шимолда тунда -17−22 даража, Устюрт ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида эса -25−27 даража совуқ бўлиши кутиляпти. Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, қаттиқ совуқда кўпинча қон томирларининг кескин торайиши кузатилади.

Аномал совуқ кунлари очиқ ҳавода камроқ бўлиш, болалар ва кексаларнинг кўчага чиқмаслиги тавсия этилади.

Аномал совуқ тери ва буйрак касаллиги бор беморларнинг умумий ҳолати ёмонлашувига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Чунки бундай шароитда тана аъзоларининг музлаб қолиш эҳтимоли юқори.

Аномал совуқда, шунингдек, алкоголь ва тамаки истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Чунки бундай ҳолатда қон томирлари кескин торайиб, қўл ва оёқнинг қисқа муддатда музлашига сабаб бўлиши мумкин.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги кутилаётган совуқ муносабати билан йирик корхоналарга газ ва электр энергияси етказиб бериш қисқариши, ИЭСларга газ етказиб бериш кўпайишини маълум қилган. Шу билан бирга, жадвалга кўра, энергия таъминотида қисқа муддатли узилишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG