Бу ҳақда парламент қуйи палатаси Регламенти ва фаолиятини ташкил этиш комиссияси раҳбари Жамшед Муртазозода маълум қилди.
Парламентнинг “Садом мардум” газетасига кўра, Тожикистон парламентида 63 депутат ва 343 ходим ишлайди.
Депутатлар бир овоздан ва муҳокамасиз Мажлиси Намояндагон фаолияти учун бюджетдан ажратиладиган маблағни маъқулладилар.
2023 йилда парламент қуйи палатаси учун ҳаражатлар аввалгисига нисбатан 6 миллион сомоний кўпроқ назарда тутилган. Парламентнинг юқори палатаси – Мажлиси Миллийни сақлаш харажатлари ҳали эълон қилинмаган.
Тожикистон парламенти мамлакат конституцияси талаб қилганидек, кенг ваколатларга эга, бироқ танқидчиларга кўра, қонун чиқарувчи ҳокимият ижро ҳокимияти хизматида ва «юқоридан» қонунларни муҳокамасиз қабул қилади. Гарчи депутатлар бундай танқидни қабул қилмасалар ҳам, қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси муҳокамасига киритилгунга қадар ҳам муҳокамалар давом этаётганини таъкидламоқда.