Ссылки доступа

Саида Мирзиёева ўқитувчилар мажбурий меҳнатига барҳам бериш бўйича режани эълон қилди


Ўзбекистонда ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутиляпти.

Бу ҳақда президент администрацияси ижроия аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудираси Саида Мирзиёева куни кеча “Заковат” интеллектуал олимпиадаси якунида маълум қилган.


“Бугун ўқитувчи ҳокимлик тадбирларининг хизматчиси, уйма-уй юриб статистика йиғувчи текин ходим, боғбон, фаррош, мактабга келган комиссияларга хизмат кўрсатувчи официант ва ошпаз, маҳалла ва ижтимоий соҳалардаги ишчи гуруҳлар аъзоси, зерикарли тадбирларда бўш залларни тўлдирувчи “массовка”, аҳолидан кредитлар ва солиқ қарзлари ҳақида маълумот йиғувчи, матбуот нашрларига мажбурий обуначи, тунги навбатчи ва мактаб қоровули, бировнинг оиласидаги нотинчлик ва ахлоқсиз болалар учун ҳам жавобгар шахс... Мактаб-чи, дарс-чи, болаларнинг билими-чи, бу аҳволда таълимни қандай қилиб ривожлантириш мумкин?” дея риторик савол ташлаган С. Мирзиёева.

Айни пайтда президент Ш. Мирзиёевнинг катта қизи ҳамда давлат мулозимаси бўлган Саида Мирзиёева ўқитувчиларни таълимдан бошқа вазифалар юкидан озод қилиши мумкин бўлган қонун лойиҳаси қачон қабул қилинишига аниқлик киритган эмас. Ўқитувчиларга муносабат қайта кўриб чиқилиши кераклигига оид ташаббус мулозима томонидан ўтган ойда кўтарилган эди.

XS
SM
MD
LG