Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев 10 декабрда Қирғизистонга боради


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрда давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиев маълум қилди.

«Икки давлат лидерлари тор ва кенгайтирилган тартибда кенг кўламли қирғиз-ўзбек стратегик ҳамкорлиги доирасидаги масалаларни, шунингдек, дўстлик, биродарлик ва иноқ қўшничилик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади”, - деди Азимбакиев.

Расмийга кўра, давлат ташрифи доирасида қатор ҳужжатлар имзоланади ва Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес форуми ўтказилади.

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи икки давлат чегараси бўйича якуний шартномалар ратификация қилиниб, президентлар томонидан имзоланганидан сўнг бўлиб ўтади.

29 ноябрда Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисида”ги шартномани ва “Кампиробод (Андижон) сув омборининг сув заҳирларини биргаликда бошқариш” келишувини ратификациялаш тўғрисидаги икки қонунни имзолаган эди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати эса 30 октябрда Шавкат Мирзиёев ҳам Қирғизистон билан чегарага оид қонунларни имзолаганини билдирган.

XS
SM
MD
LG