Айбланувчилар орасида Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси бўлими бошлиғи Полат Шамшетов, «Ел хызметинде» адвокатлик бюроси адвокати, илгари «Ел хызметинде» газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаган Даулетмурат Тажимуратов, «Makan» интернет-нашри маъмури Лолагул Каллиханова ва бошқалар бор.
Судда маълум қилинишича, айблов хулосасига кўра Нукус шаҳридаги тартибсизликлар натижасида 6 млрд 681 млн 247 минг 508 сўм ($600 минг) моддий зарар етказилган.
20 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 1 нафарига “уй қамоғи” ва 1 нафарига “жамоа кафиллиги” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.