Ссылки доступа

Польшада терим ишларида украиналикларни ўзбек муҳожирлари билан алмаштириш таклиф қилинди


Польша парламенти депутати ва маҳаллий мева ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси президенти Мирослав Малишевский терим ишларида украиналикларни ўзбеклар билан алмаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Wiadomosci ze swiata» хабар берди.

Газетада айтилишича, украиналикларнинг ҳарбий хизматга чақирилаётгани сабаб мамлакатни тарк этиши тақиқлангани фонида Польшада резавор меваларни йиғиш билан боғлиқ вазият ишчиларнинг етишмаслиги туфайли ёмонлашмоқда.

«Ишчилар етарли эмас. Биринчи ўринда, юк машинаси, трактор ҳайдаш, ўғит сепиш каби оғирроқ ишларни ўз зиммасига оладиган эркаклар етишмаяпти», — дейди депутат.

Унинг сўзларига кўра, кўплаб деҳқонлар резаворлар чириб кетаётганидан, истеъмолчилар эса нархларнинг ҳаддан ташқари қимматлигидан шикоят қилмоқда. Шу боис ҳозир поляклар ўзбек ишчиларини Польшага жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

«Ҳозир Россиядаги инқироз туфайли тўрт миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ўз юртига қайтган, энди улар ишсиз ва Полшага келишга тайёр», — деган у.

XS
SM
MD
LG