Ссылки доступа

Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи учинчи ерости туннели топилди


Ўш вилояти Қора-Сув тумани Телман қишлоғида Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғловчи узунлиги 270 метр бўлган ер ости туннели топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, уй эгаси Ўзбекистон фуқароси билан таниш бўлган. 2021 йил сентябрида эркаклар Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган туннел қазиган. Улар туннел орқали товар ва валютани олиб ўтган.

Қўлга олинган шахс ўз айбига иқрор бўлиб, тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Тергов давом этмоқда.

Маълумот учун, аввалроқ Қорасувда Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган иккинчи ерости туннели топилган эди.

20 май куни Ўш вилояти Қорасув тумани Телман қишлоғида ҳам Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғловчи ерости туннели топилган эди.

XS
SM
MD
LG