Вазирлик қайдича, болакайнинг қудуққа тушиб кетгани ҳақида вилоят ФВБга 12 июнь куни соат 14:01 ларда унинг отаси хабар қилиб, кўмак сўраган. Бунинг ортидан воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар ва техник воситалар йўлланган.
“Олиб борилган махсус қутқариш операцияси натижасида бола бугун (13 июнь – таҳр.) соат 10:25 да қутқариб олинган”, дейилган ФВВ хабарномасида ҳозирда қутқарилган боланинг аҳволи яхши экани, у малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам ходимларига топширилгани ва тез орада ота-онасига топширилиши қўшимча қилинган.