Ссылки доступа

“Время” дастури ёйинида урушга қарши плакат кўрсатган муҳаррир аёлга 30 минг рубль жарима солинди


“Биринчи канал” ходими Марина Овсянниковага суд 30 минг рубль жарима тайинлади, дея хабар қилди “Медиазона” нашри.

Муҳаррир аёл аввалроқ “Время” ахборот дастури жонли ёйинида кадрга кириб, урушга қарши плакатни намойиш этган. Плакатда “Урушни тўхтатинг! Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашмоқда” деб ёзилган эди.

Овсянникова плакатли акция учун эмас, урушга қарши норозилик намойишларига чиқиш чақириғи учун судлангани, ҳозирда Россия Тергов қўмитаси жиноят иши очиш тўғрисидаги масалани ҳал қилаётгани айтилмоқда.

Суддан кейин муҳаррир аёл 2 сутка ухламагани, сўроқ 14 соат давом этгани, унга яқинлари билан мулоқот қилиш имкони берилмаганини айтган. У бундан буён қаерда ишлаши ҳақида ҳали бир қарорга келмаганини қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG