Аввалроқ Озодлик Мирзиёев 23 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасига йўл олгани ҳақида хабар қилган. Ўшанда мазкур сафар 3 кун давом этиши расман билдирилган эди, бироқ бу муддат охирига етмай Мирзиёев ортга қайтган. Президентнинг нима учун икки кундан сўнг Тошкентга қайтишга қарор қилгани ҳақида ҳали бирор маълумот йўқ.
На Мирзиёев, на ўзбекистонлик бошқа бирор расмий ҳали Россиянинг Украинага бостириб кирганига муносабат билдирганича йўқ, бироқ президент 24 февраль куни Қорақалпоғистоннинг Беруний туманига ташрифи чоғида бу масалага билвосита тегинган бўлди.
“Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб боряпти. Биз иқтисодиётимиз, мудофаамизни мустаҳкам қилиб, ишонч билан жонажон ватанимизнинг қудратини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак”, деган Мирзиёев пайшанба куни Берунийда сўзлаган нутқида.