Авиаширкат вакиллари қайдича, бекор қилинган HY-3731/3732 йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда пайшанба тонгида Киевдан Тошкентга учган Sky Up Airlines авиаширкати учоғи Украина узра ҳаво ҳудуди ёпилгани туфайли ўз йўналишини Молдова пойтахти Кишинёвга буришга мажбур бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган. Шунингдек, бугун эрталаб Россиянинг Краснодарига йўл олган учоқ Ростов осмони ёпилгани туфайли Наманганга қайтишга мажбур бўлгани хабар қилинган.
Бу орада Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси дипломатик миссия вакиллари томонидан эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълумот тарқатган. Ўзбек дипломатларига кўра, Украина ҳаво ҳудудининг ёпилишини инобатга олган ҳолда ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликларнинг жўнаб кетиш йўналишлари ва жўнаб кетиш жойи ишлаб чиқилмоқда.