Ссылки доступа

Тожикистонда деярли барча маҳсулот ва хизматлар нархи ошди (видео)


Глава Статагентства о повышении цен в 2021 году
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:14 0:00

Сўнгги бир йил ичида Тожикистонда ёқилғи нархи деярли икки баравар қимматлашган. Расмийларнинг айтишича, бу ўз навбатида товарлар ва хизматлар нархининг ошишига олиб келган.

Ўтган ҳафтада ўтказилган матбуот анжуманида Статистика агентлиги раҳбари Гулнора Хасанзоданинг айтишича, ўтган йили «сабзавот нархлари 23,8 фоизга, гўшт маҳсулотлари 15,1 фоизга, сариёғ 24 фоизга, биринчи навли ун 8 фоизга ва шакар нархи 4,4 фоизга қимматлашган.

Статистика агентлиги Нархлар ва тарифлар бошқармаси бошлиғи Соҳибжон Соибовга кўра, ўтган йили Тожикистонда ёқилғи нархи 1,7 баробарга ошган. Ёқилғи қуйиш шохобчаларидан олинган статистик маълумотларга кўра, 2021 йилда бензин нархи 11 сомоний 10 дирҳамни ташкил қилган, бу ўтган йилга нисбатан 6 сомоний 80 дирҳамга қимматроқдир», — дея тушунтирди у.

Иқтисодчи Ҳожимуҳаммад Умаровнинг айтишича, ҳозирча тожик расмийлари нархлар ошишига муносабат билдириш имкони йўқ. «Афсуски, Тожикистонда инфляцияга қарши кураш механизми мавжуд эмас. Бунинг учун зарур маблағга эга бўлишимиз керак. Шундагина нархлар кескин кўтарилган тақдирда бозорга зарур озиқ-овқат ва ёқилғи захираларини олиб чиқиш ва инфляциянинг олдини олиш мумкин бўлади», — деди у.

Расмийларнинг айтишича, ҳозир нархларни пасайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда. 2021 йил декабрь ойида Тожикистон Миллий банки раиси парламентда нархлар ўсишининг олдини олиш учун ўз таъсир воситаларидан фойдаланишларини маълум қилган эди. Бироқ, мутахассислар вазиятдан чиқиш йўлини маҳаллий ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва тадбиркорлар зиммасидаги солиқ юкини камайтиришда кўрмоқда.

XS
SM
MD
LG