Ссылки доступа

83 миллион эвазига қайта қурилаётган Самарқанд халқаро аэропорти март ойида ишга тушади


Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Самарқанд халқаро аэропортида яратилаётган шароитларни кўздан кечирди.

Хабарда айтилишича, аэропортни қайта қуришга 83 миллион доллар сарфланмоқда. Ўтган йили аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги қайта қурилган эди. Айни пайтда янги терминал тўлиқ тикланиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Йўл, автотураргоҳ ва ёритиш устунлари барпо этилмоқда.

Янги аэропорт биноси Мирзо Улуғбекнинг “Зижи жадиди Кўрагоний” китоби шаклида барпо этилган. Терминалнинг эни 175, баландлиги 25 метр. Бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

Аэропортда “очиқ осмон” режими қўлланилади, карго хизмати ҳам йўлга қўйилади. Янги терминал келгуси ойда фойдаланишга топширилади.

Аввалроқ президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Самарқандга борганини хабар қилган.

XS
SM
MD
LG