“Бу кўпроқ Минск ва Тошкент ўртасидаги гап ва биз мазкур ракурсда бу каби гап-сўзларда иштирок этмаяпмиз”,- деди у.
10 январь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдан ташқари онлайн саммитида Беларусь президенти Александр Лукашенко “Қозоғистондаги воқеалардан биринчи навбатда Ўзбекистон сабоқ олиши шартлиги” ҳақида гапирган эди.
Лукашенконинг иддао қилишича, унда “террорчилар нигоҳи энди Ўзбекистонга қаратилгани” тўғрисида маълумот мавжуд.