Ссылки доступа

Ўзбекистон МХХ полковниги Нодир Тўрақулов иши судга оширилди (видео)


Фильм Озодлика: «СНБ и Наркотики»
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:22:30 0:00

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан МХХ (жорий номи ДХХ - Давлат хавфсизлик хизмати) тергов бошқармаси полковниги Нодир Тўрақуловга нисбатан қўзғатилган жиноят иши шу йилнинг 14 августида мазмунан кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Ҳарбий судига юборилди.

Ўзбекистон Ҳарбий прокурори ўринбосари Д. Раҳмонов жиноят иши терговининг тўла тамомланиб, судга юборилганини маълум қилган. Нодир Тўрақулов Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 301-моддаси (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги)¸ 230-моддаси (Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш)¸ 165-моддаси (Товламачилик ) ва 168-моддаси( Фирибгарлик)да кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Ҳарбий судидаги Озодлик манбасига кўра, жиноят иши бўйича маҳкаманинг яқин кунларда бошланиши кутилмоқда. Жиноят иши доирасида МХХ зобитининг Сурхондарё вилоятида амалга оширган жиноятлари, хусусан, рейдерлик ва талон-тарожга оид фактлар кўрилади.

Жиноят иши материалларида МХХ зобитиниг мансаб ваколатидан фойдаланиб, Сурхондарёдаги “Сомат”, “Камол Насаф транс” ширкатларига тегишли автоуловлар, шунингдек, Афғонистондан транзит қилинган бошқа транспорт воситаларини ўзлаштирганлик фактлари мавжудлиги айтилади. Тергов даврида МХХ зобити отаси Дилмурод Тўрақуловга расмийлаштирган “Мерседес-Бенц” пикаплари эгаларига қайтарилган.

Собиқ МХХ терговчиси Нодир Тўрақулов 22 январь куни Тошкентда қамоққа олинган эди. ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев 16 март куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўз идораси мулозимлари¸ хусусан унинг собиқ полковниги Нодир Тўрақуловдан жабр кўрган тадбиркорлар, корхона-ташкилотлар раҳбари ва собиқ ҳокимлар билан шахсан учрашув ўтказган эди. Бу учрашувда қатнашган жабрланувчилардан ўзларига нисбатан ноқонуний ҳаракат тутган МХХ расмийлари¸ хусусан¸ Нодир Тўрақулов тўғрисида аниқ кўрсатма ёзиб бериш сўралган эди.

XS
SM
MD
LG