Кўп киноленталар қозоғистонлик аёл режиссёрлар томонидан тақдим этилган/ Марказий Осиё бошқа мамлакатларининг киноси қирғизистонлик Наргиз Маматқулова («Зефир», “Жимжирт”), тожикистонликХушнуда Шукурова («Нодира», «Kаҳза»), унинг юртдоши Аниса Собирий («Гуноҳни ювиш»), ўзбекистонлик Умида Ахмедоваларнинг (“Иффат юки”) фильмлари орқали тақдим этилган.
9 март куни куннинг биринчи ярмида қисқа метражли фильмлар, иккинчи ярмида эса тўла метражли фильмлар намойиш этилади. Тўла метражли фильмлар –Жанна Исабаеванинг «Нагима», Катерина Суворованинг «Эртага денгиз» ҳамда Умида Ахмедованинг "Боқиралик юки” фильмларидир.
Кинофестиваль“Марказий Осиёда кино ва аёл” мавзусидаги баҳс билан якунланади, унда киношунослар, кинотанқидчилар ва шу куни намойиш этилган фильмларнинг бир қатор муаллифлари спикер бўлишади.
Марказий Осиё аёл киематографларининг кинофестивали Фридрих Эберт (Германия) номидаги фонд таъминлаётган FemAgora Central Asia (8–10 март) гендер тенглиги ҳафталиги доирасида ўтказилмоқда.