Ссылки доступа

Донорлар Қирғизистонда сув таъминоти учун 36 млн доллар ажратишади


Халқаро ривожланиш ассоциацияси “Қишлоқда сув таъминоти ва санитарияни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини қўшимча молиялаштириш учун Қирғизистонга 36 млн доллар ажратади. Жўқорғу Кенешнинг бюджет ва молия қўмитаси бугун битим ратификациясини маъқуллади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 43,2 млн АҚШ долларини ташкил қилади. Шундан 16,2 млн.ни ХРА грант сифатида, 19,8 млн.ни – кредит кўринишида ажратади. Қирғизистон ҳууматининг биргаликда молиялаштируви 7,2 млн долларни ташкил қилади.

ХРАнинг кредити 38 йилга берилади, шундан 6 йили 0,75%ли имтиёзли даврдир. Молиялаштириш, ҳукуматдагилар таъкидлашича, Ўш, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларининг 53 та қишлоғига йўналтирилади.

Аввалроқ, омбудсмен Қубат Ўтарбоев “Фуқароларнинг тоза ичимлик суви ва санитарияга етишиш ҳуқуқи” маърузасини эълон қилган эди. Унда Қирғизистонда бир миллионга яқин аҳоли тоза ичимлик сувига етишишда муаммоларга дуч келаётгани ҳақида сўз юритилади.

Ҳозирги вақтда мамлакат аҳолисининг 40% ариқ, дарё, канал, булоқлардан сув ичади, шунингдек, ташиб келтириладиган сув ичади. Минтақаларда бу кўпинча кўплаб юқумли ва ичак касалликлари ривожланиши ва тарқалишига сабаб бўлмоқда. Бу эса одамлар ҳаётига ва умуман миллат генофондига жиддий таҳдид солмоқда.

XS
SM
MD
LG