Ссылки доступа

Исроил полицияси мамлакат бош вазирини коррупцияда айблашни тавсия қилди


Исроил полицияси Бош вазир Бенямин Нетаняхуга қарши коррупцион айбловларни илгари суришларини тавсия қилди. Полиция хулосасига кўра, ўтказилган иккита тергов натижалари бўйича сиёсатчи тадбиркорларни ҳимоя қилиш эвазига бир миллион шекелдан зиёд қимматбаҳо совғаларга эга бўлди.

Полицияга кўра, Нетаняху "Едиот Ахронот"газетасининг нашриётчиси Арнон Мозес билан шартнома тузишни хоҳлаган. Матбуотда "ижобий" мақолалар эвазига Бош вазир, нашрнинг асосий рақиби бўлган - Исроил газетаси "Исроил Ҳайом"га қарши курашда ёрдам беришни таклиф қилган.

Нетаняху, Исроил фуқароларига мурожаат қилиб, ноқонуний бирор нарса қилмаганлигини билдирди.

Ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Тел-Авивда коррупцияга қарши намойишларда йигирма мингга яқин исроилликлар иштирок этди. Улар Нетаняхуни терговдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунларга ўзларининг норозиликларини билдирганлар. Бу ерда гап исроиллик полициянинг хулосаларини эълон қилиш ва ҳукумат расмийлари билан боғлиқ айбловлар бўйича прокуратурага тавсиялар беришни ман этувчи қонун ҳақида бормоқда.

XS
SM
MD
LG