Унинг сўзларига қараганда, Жээнбековнинг Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб бориши режалаштирилган. Шунингдек, қўшни давлат бош вазири ва парламент спикери билан учрашув ҳам кўзда тутилмоқда.
Ташриф чоғида қирғиз-тожик давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашинилади.
«Кун тартибида қатор долзарб масалалар бор. Ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашинилади. Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси ўсиб бормоқда, аммо мавжуд имкониятлар талабларига жавоб бермайди. Томонлар мавжуд йўналиш бўйича ишларни фаоллаштиришга ҳаракат қилмоқда», - дея таъкидлади Айзада Субақожоева.
Қирғизистон Давлат Чегара хизмати маълумотларига қараганда, 2017 йилда ҚР чегарасида юз берган ҳодисаларнинг катта қисми Тожикистон билан чегарада қайд қилинган.
Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараларининг умумий узунлиги 971 км.ни ташкил қилади, шундан 519 км аниқланмаган. Икки мамлакат чегарасида 70га яқин баҳсли участка бор.