Ссылки доступа

Қозоғистонда юздан ортиқ ўқувчининг ота-оналари қизларининг рўмолларини ечишга ишонтирилди


Ақтўба вилояти расмийлари “шаҳар таълим муассасаларида мактаб формаси талабларига риоя этилиши борасидаги талаб” таъминланишига бағишланган кампания самаралари ҳақида баёнот бермоқда.

Ақтўба вилоят хокимияти матбуот хизмати 20 январь куни баёнот бериб, “мунтазам ахборот-тушунтириш ишлари” олиб борилиши натижасида ой бошидан бери камида 123 нафар ўқувчи қизнинг ота-оналари қизларини мактабга рўмолда юбормасликка ишонтирилганини маълум қилди. Расмий маълумотларга қараганда, йил бошида минтақада 340 нафар ўқувчи қиз дарсга рўмол ўраб келган.

Ўқув йилининг икинчи ярмидан рўмоли бўлган қизлар дарсга қўйилмаслиги кескинлаштирилгани боис айрим ота-оналар мактаб маъмуриятининг талабига бўйсинди, ҳамда қизларининг рўмолини ечиб мактаб формаси билан таъминлашди. Бироқ, қизлари дарсга рўмолда бориши лозимлигини айтиб ўз сўзида қатъий турган оилалар ҳам бор. «Мактаб формаси талабларига итоат қилишни истамаётган 307 нафар ўқувчи қиз қолди», — дейилади хокимият томонидан тарқатилган хабарда.

Бундан аввал бир гуруҳ ота-оналар мактаб раҳбарияти устидан “болаларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилаётгани сабаб” шикоят даъвоси билан судга арз қилишган эди. Бу борадаги суд эшитувлари Ақтўбе судида 22 январь куни бошланди.

Декабрь ойида Остона суди Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги ўнлаб ота-оналарнинг Таълим ва фан вазирининг мактаб формаси мажбурийлиги борасидаги талаби ноқонуний эканлиги борасидаги аризаларини қаноатлантирмаган эди. Вазир буйруғида “мактаб формасига диний либослар элементларни қўшиш” тақиқланиши кўзда тутилади.

XS
SM
MD
LG