Ссылки доступа

ТИУП тожикистонликларни Сурияга юборишда айбланди


Ҳукуматга қарашли «Ховар» агентлиги мамлакатда фаолияти тақиқлаган Ислом Уйғониш партияси тожикистонлик ёшларни Суриядаги урушга жўнатгани борасидаги материал эълон қилди.

21 январь куни эълон қилинган мақолада таъкидланишича, ТИУП томонидан Сурияга жўнатилган кўплаб тожиклар ўлдирилган ва “уларнинг тўкилган қони партия раҳбарияти виждонига ҳавола қилинади”. Мақола муаллифлари мамлакатда фаолияти 2015 йилнинг сентябрь ойидан бери тақиқланган ТИУП тарихи ҳақида қисқача маълумот бериб ўтишган. Шундан сўнг партия томонидан Яқин Шарққа юборилган тожикистонликларнинг исми шарифи келтирилади.

Мақолада, Сўғд вилоятининг Спитаман туманида истиқомат қилиб келган 35 ёшли Сайфиддин Тожибаевнинг исми келтирилган. Мақола муаллифларининг айтишларича, у ТИУП туман бўлимини бошқарган бўлиб, айни дамда Суриядаги «Жабҳат ан-Нусра» террор ташкилотининг раҳбарларидан бири саналади.

Мақолада таъкидланишича, Сайфиддин Тожибаев террор ташкилотининг ўзбек жамоаси раҳбари бўлиб, ҳар қандай йўллар билан Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларини гуруҳ сафларига ёллашга ҳаракат қилиб келади. Сурияда унинг укаси Иброҳим Ином ҳам бор.

Мақолада шунингдек, Спитамен туманида истиқомат қилган ва аввал ТИУПнинг туман аёллар қанотини бошқарган 40 ёшли Шоҳиста Мамадшоҳованинг исми ҳам қайд қилинган. «У “Ўзбекистон Ислом ҳаракати” террор ташкилотининг аъзоси Фарруҳ Шодмонов томонидан ёлланган ва ўзининг икки нафар ўғли билан Покистоннинг Шимолий Вазиристонига йўл олган», - дейилади материалда.

Шу билан бирга, айни дамда мамлакат ташқарисида бўлган ТИУП раҳбарияти ҳеч қачон ўзларнинг экстремистларга алоқадорлигини ёки террор ташкилотларини қўллаб-қувватлаганликларини тан олишмаган.

XS
SM
MD
LG