Ўз шаънига қўйилаётган айбларни инкор қилаётган судланувчи Бишимбаев бугун судда баёнот бериб, тергов жараёнида ўзига босим ўтказилгани ва ўз ҳуқуқлари бузилганини маълум қилди.
«Ҳибсга олинганимнинг биринчи ойларида адвокатимсиз мени мунтазамравишда тергов департаменти директорининг ўринбосари хонасига таклиф қилиб туришарди», — дейди Бишимбаев.«Буни тасдиқловчи далиллар бор», — дея ўз сўзларига қўшимча қилди.
Унинг сўзларига қараганда, терговчилар бир неча бор “бу ишни қилганингиз борасида” тан олишингиз керак”, дея таклиф қилишган. Уўзига босим ўтказган шахслар қаторида Коррупцияга қарши кураш миллий бюросининг тергов департаменти директорининг ўринбосари Олеся Кексель ва тезкор-тергов гуруҳи раҳбари Дамир Бахитовни санаб ўтди.
Бишимбаев шунингдек, яна баёнот бериб, тергов давомида тўлиб кетган автозакда сўроқ учун боришдан воз кечганини қайд қилди. Бу ҳақда у судьянинг жиноий иш материалларига кўра, судга қадар тергов идоралари “унга ён босгани” борасидаги саволга жавоб бериш жараёнида маълум қилди. «10 кишига мўлжалланган автозакка 18 кишини жойлаштириш, наҳотки менинг хуқуқларимни таъминлаш бўлса?» — деди у судда.
Кеча судланувчи миллий иқтисодиёт собиқ вазири 37-ёшли Бишимбаев мамлакат президенти ва фуқаролардан “ишончни оқламагани учун” кечирим сўраган эди. Шу билан бирга у яна бир бор ўзига қўйилаётган айбларни тан олмаслиги борасида баёнот берди ва ўзи ишга таклиф қилган одамлар “уялтириб қўйганлигини”маълум қилди.