Бугун Хайрулло Мирсаидовнинг дастабки ҳибсда ушлаб туриш борасида берилган 72 соатлик муддат тугайди ва суд уни озод қилиши ёки ҳибсда қолдириши керак.
Хайруллонинг отаси Хабибулло Мирсаидовнинг айтишича, сешанба куни ўғлини Сўғд вилояти прокуратурасига таклиф қилишган. Ўша куни уни ҳибсга олишган. Хайрулло айни дамда Хўжанддаги СИЗО-1да ушлаб турилибди. «Адвокат бир неча бор унга овқат ва иссиқ кийим олиб борди, биз эса уни сешанбадан бери кўрганимиз йўқ", - дейди ота.
Хайрулло Мирсаидов 39 ёшда, у «Азия плюс» агентлиги ва «Дойче Велле» (“Немис тўлқини”) радиоси мухбири бўлиб ишлаган. Бундан аввал Хайрулло Мирсаидов маҳаллий расмийлар билан ўзи ўртасидаги можаро ҳақида айтган эди. Маҳаллий расмийлар уни ҚВЗ жамоаси учун ажратилган давлат маблағларини мақсадсиз ишлатганликда айбламоқда. "Мен 8 ноябрь куни президент Раҳмон, Бош прокурор ва Сўғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирийга мурожаат қилишга ва уларни маҳаллий амалдорлар айби билан жамоа дуч келаётган муаммолар ҳақида огоҳлантиришга мажбур бўлдим", - дея хабар берган эди.
Мирсаидовнинг айтишича, ҚВЗ жамоаси 10 ноябрь куни Москвага жўнаб кетиши керак эди. «Сафар учун пулларни Сўғд вилояти расмийлари ажратиши керак эди, аммо биз бу маблағларни олмадик, чунки Ёшлар ишлари қўмитасининг Сўғд вилояти раҳбарияти қўли билан прокуратура жамоамиз фаоллиятини- айнан бюджет маблағларини ишлатганимизни ўрганмоқда», -деди жамоа раҳбари.
ҚВЗ капитанининг айтишича, у бюджет маблағларини ишлатганлари борасидаги батафсил ҳисоботни Ёшлар ишлари қўмитасига берганини исботлаб берган. Бироқ қўмита Ҳисобот олмаганликларини айтишмоқда. Мирсаидовнинг сўзларига кўра, вилооят Ёшлар ишлари қўмитаси ходимлари аввалроқ ҚВЗ жамоаси учун ҳукумат томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 1000 доллар миқдорида пора берилишини талаб қилган.