Ссылки доступа

Ислом Каримовга ёдгорлик ўрнатишга халқаро танлов эълон қилинди


Шавкат Мирзиёев 2 декабр куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовга ёдгорлик ўрнатиш бўйича халқаро ижодий танлов эълон қилиш тўғрисидаги қарорга имзо қўйди. Танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича бош вазир ўринбосари Абдулла Орипов бошчилигида ташкилий қўмита ташкил этилди, деб хабар беради маҳаллий ОАВлар.

Қарорда айтилишича, ёдгорлик Ўзбекистоннинг ривожланишига бебаҳо қўшган ҳиссаси, унинг манфаатларини ҳимоя қилишдаги буюк тарихий хизматлари учун Ислом Каримов хотирасини мангулаштириш мақсадида ҳамда мамлакат ахолисининг самимий тилакларини инобатга олган холда ўрнатилади.

«Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти ўзининг серқирра сиёсий фаолияти ва юксак инсоний фазилатлири билан Ватанимизнинг кўп-асрлик тарихида ўчмас из қолдирди, – дейилади қарорда. – У нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда ҳурмат ва нуфузга эга бўлган буюк шахс ва арбоб сифатида машҳур».

Хужжатга биноан, халқаро танлов иштирокчилари кириш визаси олиш учун консуллик ва бошқа тўловлардан озод этилади ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолётларида парвоз қилиш ва юкларини олиб келиш учун пул тўламайдилар. Бундан ташқари, ушбу танлов доирасида Ўзбекистонга четдан олиб келинадиган барча юклар учун божхона тўловлари йўқ.

XS
SM
MD
LG