Бунда мамлакат сув заҳираларининг тежалишини ҳозирги кўрсаткичларга нисбатан 15-20% гача етказиш, уруғларга кетадиган ҳаражатларни – 30-35% гача ва ёқилғи-мойлаш материалларига кетадиган ҳаражатларни – 20-25% гача камайтириш режалаштирилмоқда. Ўз навбатида бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннарҳининг камайишига ва фермерлар даромадларининг ошишига олиб келади. Ўзбекистонда 2012 йилда қишлоқ хўжалик соҳасини модернизация қилишнинг, уни техник ва технологик жиҳатдан янгилашнинг беш йилга мўлжалланган давлат дастури қабул қилинган эди.
Ҳужжатга асосан соҳадаги қўл меҳнати улушини камайтириш ва механизациялаш ҳамда инновацион технологияларни қўллашни рағбатлантириш бўйича бир қатор комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Хусусан, дастур томонидан янги техника ва технологик ускуналарнинг 60 дан зиёд турларини, шу жумладан вертикал-шпинделли пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш кўзда тутилган.
Диққатга сазовор томони шундаки, республикадаги кўпчилик пахта навлари машина теримига мўлжалланган. Бундай селекцияларнинг экин майдони ҳар йили ортиб боради ва яқин келажакда уларни 1 миллион гектаргача етказиш режалаштирилган. Ўзбекистон Қишлоқ ва Сув Хўжалиги Вазирлиги маълумотларига қараганда, 2020 йилга бориб пахта хом-ашёсининг 80% ини пахта териш машиналари йиғиб оладиган бўлади.