Ссылки доступа

Тошқиндан жабр кўрган Қулсари аҳолиси товон пулини сўрамоқда


2 май оқшомида шаҳар марказий майдонига тўпланган 100 га яқин одам тўғридан-тўғри Қозоғистон президентига мурожаат қилган.

Атирау вилоятидаги тошқинлардан жабр кўрган Қулсари шаҳри аҳолиси сув остида қолган уйларига келтирилган зарарни қоплаб беришни талаб қилмоқда.

2 май оқшомида шаҳар марказий майдонига тўпланган 100 га яқин одам тўғридан-тўғри Қозоғистон президентига мурожаат қилган.

Улар уй-жойга етказилган зарар учун товон пулини қўлига ёки шахсий ҳисоб рақамига, квадрат метр учун 400 минг тенге миқдорида қоплаш беришни сўрамоқда. Полиция тадбирни четдан кузатиб турган.

Йиғилганлардан бири, уч фарзанднинг онаси Жазира Қулмухонова қариндошларникида яшашдан чарчаганини айтмоқда. Унинг айтишича, “агар квадрат метри учун 400 минг тенгедан берилса, биз ўзимиз истаган жойдан уй сотиб олишимиз мумкин бўлади”. У “биз яшаган уйдек уйни энди бу ерда топиб бўлмаслиги учун” Қулсаридан кўчиб кетиш ниятида эканлигини билдирган.

Ўз навбатида, Тўлқин Қўжахметова 369 минг тенге миқдорида бир марталик ёрдам олиб омборхонада ижарада турганини, бу ҳолат анча давом этиши мумкинлигини ва товон пулини тезроқ беришни сўрамоқда.

Йиғилган аҳоли олдига Жилиой тумани ҳокими ўринбосарлари Гулнафиз Айшуакова ва Нурболат Сармановлар чиқди. Улар аҳолига уй-жой билан боғлиқ зарарни қоплашга ваъда беришди. Кейинроқ бу ваъдани туман ҳокими Жумабек Қоражанов ҳам такрорлади. Аҳоли эса, ҳокимнинг ваъдаларидан чарчаганликларини ва фақат президент Тоқаевга мурожаат қилишларини айтишган. Улар жонли эфирда мурожаат қилиб, ўз дардини айтиш учун майдонда тинч намойиш ўтказаётганини таъкидлаган

XS
SM
MD
LG