Ссылки доступа

Ўзбекистон фуқаролари Россияга киритилмаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди


Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киритилмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш ишлари олиб борилган.

Москва шаҳридаги "Внуково", "Шереметьево", "Домодедово" аэрпортларининг масъул ходимлари билан боғланилиб, ҳолатга аниқлик киритилган. Натижада Москва шаҳридаги "Внуково", "Шереметьево", "Домодедово" аэропортларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудига қўйилмаётганлиги ёки узоқ вақт давомида ушлаб туриш ҳолатлари кузатилмаётганлиги аниқланган.

Автомашиналар орқали Россия Федерациясига кириб келинадиган Оренбург, Самара, Саратов вилоятларидаги "Озинки", "Маштаково", "Сагарчин" божхона чегара постларидаги ҳолатлар ҳам ўрганилган.

"Ушбу чегара постлари доимий иш тартибида ишлаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бирон-бир тўсиқларсиз Россия Федерацияси ҳудудига кираётганлиги маълум бўлди",- дейилади хабарда.

2 май куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини Россияга сафар қилишдан тийилиб туришга чақирди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълум қилинган.

Аввалроқ Тожикистон ТИВ мамлакат фуқароларига «жиддий заруратсиз» Россияга саёҳат қилишдан вақтинча тийилишни тавсия қилганди. Бунгача сўнгги бир неча ҳафта ичида фуқароларнинг Россияга киришига оммавий тўсқинлик қилинаётгани айтилганди.

XS
SM
MD
LG